...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги халқаро тузилма ташкил этишни таклиф қилди


16:31, 20.09.2018 Жамият
 2 983

Агарда таклиф амалга ошса, бу Марказий Осиё давлатлари учун катта ютуқ бўлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш ташкил этишни таклиф қилди. Президент мурожаатини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
 
Бугун, 20 сентябрь куни Тошкентда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” халқаро конференцияси бошланди.
 
Унда 37 давлатдан 300 дан ортиқ вакил иштирок этяпти. Иштирокчилар мавжуд йўлакларни ривожлантириш ва янги транспорт йўлакларини ташкил қилишни муҳокама қиладилар.
 
“Транспорт-логистика соҳаси муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирувчи тузилмага айланувчи Марказий Осиё мамлакатлари транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ”, дейилади мурожаатда.
 
Мурожаатда айтилишича, денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатларнинг транзит ҳаражатлари маҳсулот экспортнинг 70-80 фоиз қийматига тенг бўлаётгани ва юкаларни ташувчилар божхона жараёнларида унфикация йўқлиги боис 40 фоиз вақтини йўотаётгани қайд этилган.
 
Мирзиёев Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро институтлар мутахассисларининг кўмагида минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқишни ҳам таклиф этган.
 
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ШҲТ доирасида интеграциялашган транспорт ташувларини бошқариш тизимини яратиш керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:транспорт Марказий Осиё Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар