Барселона Халқаро алоқалар маркази Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда олиб борган фаолиятини таҳлил қилиб чиқди.
Бунда 40 кишининг номи эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.
Таҳлил марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбарининг мамлакат Президенти лавозимига сайланиши кўпчилик кутмаган ҳодиса бўлиб, мамлакатга некбинлик ва янги муҳитни олиб келган.
Шунингдек, Таҳлил маркази буни қуйидагилар билан белгиланишини изоҳлади:
- Бугун Ўзбекистон мамлакатда очиқ сиёсат олиб бораётган Шавкат Мирзиёев бошқаруви остида ўзбек халқи учун некбин туйғу бўла олган ўзига хос баҳорни бошдан кечирмоқда;
- Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди;
- 2700 нафар маҳбус афв этилди;
- Кўплаб кишилар махсус хизматларнинг қора рўйхатидан чиқарилди;
- Сўз эркинлиги натижасида матбуот барча соҳани батафсил ёритиш ва таҳлил қилиш имконига эга бўлди.
- Айниқса, қўшни мамлакатлар билан алоқаларнинг ривожлантирилгани мамлакат фуқаролари учун катта енгилликлар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ҳам Барселона Халқаро алоқалар маркази томонидан тузилган рўйхатга киритилган эди.