...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев яна бир соҳа ходимлари маошини кўтарди


10:38, 29.03.2018 Жамият
 21 341

Қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади.

Аввалроқ, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 майдан ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларига, қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:


 
70 баллдан 80 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 50 фоизгача;
 
80 баллдан 90 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 100 фоизгача;
 
90 баллдан 100 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 150 фоизгача.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев қарор карантин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар