Ўзбекистон Президенти 2019 йил бошида яна бир бор Европага боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил январь ойида Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ушбу ГФРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд маълум қилди.
Жорий йил 10 октябрь куни Германия элчихонаси томонидан ўзбекистонлик ва халқаро ҳамкорлар иштирокида Германия бирлиги куни ташкил этилди.
Элчи мазкур тадбирда нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрнини алоҳида таъкидлаган. Ташқи сиёсатда Германия Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда Афғонистонни жалб қилиш орқали минтақавий ҳамкорлик ташаббусларини давом эттирилишини қўллаб-қувватлаши қайд этилган.
Шунингдек, Президент Мирзиёев 2019 йил январь ойида Германияга ташрифи давомида Канцлер Ангела Меркель ва ГФР федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан бўлиб ўтадиган музокаралар ҳам Элчи томонидан айтиб ўтилган.
Элчи Ўзбекистон ислоҳотлар сиёсатини давом эттириш йўлидаги чақириқларни енгишига ва шу билан бирга немис-ўзбек ҳамкорлигининг янада кенгайишига умид билдирган.

Суннатилла Абдуллаев