...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди


16:43, 09.06.2018 Жамият
 1 374

Мирзиёев Ҳиндистон халқини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўла аъзо бўлгани, ШҲТ давлат раҳбарлари учрашувида янги мақомда қатнашаётгани муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Циндао саммити доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. 
 
Давлат раҳбари Ҳиндистон халқини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўла аъзо бўлгани, ШҲТ давлат раҳбарлари учрашувида янги мақомда қатнашаётгани муносабати билан табриклади. 
 
Шавкат Мирзиёев мазкур учрашув аввал эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади. 
 
Нарендра Моди Ўзбекистон Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзоликка қабул қилинишини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳам ўзаро, ҳам минтақавий миқёсда ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини қайд этди. 
 
Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, инновация ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм каби йўналишларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. 
 
Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Икки давлат ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлиги қайд этилди.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар