Навоий вилоятидаги ошхоналарнинг бирида ўлим билан якунланган ҳодиса содир бўлди.
Маълум қилинишича, тумандаги ошхоналарнинг бирида иш юритувчи бўлиб ишлаган А.Назаров иш жойида маст ҳолатда бўлган фуқаро Ф.Расулов билан жанжаллашиб, уни уриб-тепиб танасини турли жойларига жароҳат етказган.
Натижада Ф.Расулов шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.Назаров эса қўлга олинган.
Юқорида келтирилган барча исмлар ўзгартирилган.