Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди.
Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашиш чоғида Вена шаҳри бўлажак учрашув жойи бўлиши мумкинлигини муҳокама қилганлар. Бу ҳақда Россия президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
“Биласизми, икки президент ҳам сўннги телефон мулоқотида муҳим учрашувни муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, Вена учрашув жойи бўлиши мумкин”, дейди Песков.
Россия Президенти Матбуот котиби Песков айни вақтда ҳеч қандай аниқ келишув йўқлигини таъкидлаган.