Педро Санчесга ҳукуматни бошқаришда 18 вазир ёрдам беради. Шуларнинг 11 нафари аёллар ҳисобланади.
Бош вазир лавозимига ўтирган сиёсатчилар етакчиси Санчес кенг миқёсда ислоҳотларга қўл урди. Унинг вазир лавозимларга аёлларни тайинлаши бутун дунёда катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
Бош вазир – Педро Санчесга ҳукуматни бошқаришда 18 вазир ёрдам беради. Шуларнинг 11 нафари аёллар ҳисобланади.
46 ёшли Испаниянинг янги раҳбари иқтисодиёт, адлия, меҳнат, таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа вазирларини аёллардан танлаган. Шунингдек, у ўзига ёрдамчи сифатида ҳам айнан аёл киши маъқул кўрган.
Энг қизиғи, мамлакатда жуда катта нашрда чоп этиладиган El Pais газетасини аёл киши бошқаришини хоҳлаган. Ушбу газетанинг бош муҳаррирлик лавозими мамлакатдаги таниқли журналистлардан бири Соледад Галлего Диазни ишониб топширили, деярли аниқ бўлиб улгурди.
Педро Санчес ҳокимиятдаги асосий лавозиларга нозик жинс вакилларини олиб келиш орқали, коррупцияга қарши жиддий кураш олиб бормоқчи.