Улар фуқарони қўрқитиб пули, Samsung телефони ва эркаклар оёқ кийимини олиб воқеа жойидан яширинган.
Унга кўра, 2 июнь куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган, Н.Юнусов ва Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи М.Элёровлар Қўйлиқ даҳасида фуқаро Б.Толибовни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб пуллари, Samsung телефони ва эркаклар оёқ кийимини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида талончилар ушланганлар.
Юқорида келтирилган барча исмлар ўзгартирилган.