Президент Мирзиёев Хоразмдан пойтахт Тошкентга қайтиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Хоразмдан Ашхободга кузатгач, Хоразм вилояти фаоллари ва расмийлар билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумотларга қараганда, Президент Мирзиёев пойтахт Тошкентга қайтиб келган. Давлат раҳбари ҳафта охирида яна сафарга чиқишни режалаштираётгани ҳақида “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Айтишларича, Шавкат Мирзиёев 27-28 апрель кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.