Табиий офат натижасида 48 киши ҳалок бўлди. Жабрланганларнинг 22 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида...
Ушбу фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг шимолий ва марказий минтақаларида вайронкор тошқин юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди.
Содир бўлган табиий офат натижасида 16 700 дан зиёд турар-жойларга зиён этган, бундан ташқари, 2 та дарё тўғонига жиддий талафот етган.
Шу билан бирга 39 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари тошқин натижасида поймол этилган. Табиий офат 1200 бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва 40 мингдан зиёд паррандалар нобут бўлишига сабаб бўлди.
Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, табиий офатдан зарар етган ҳудудлар тошқиндан сўнгги уюмлардан холи қилинмоқда.