Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазирини ШҲТ саммитида Ҳиндистоннинг мазкур халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилинаётгани муносабати билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев мазкур учрашув Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2016 йил мамлакатимизга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.
Нарендра Моди Ўзбекистон Ҳиндистонни ШҲТга аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қатъий қўллаб-қувватлаб келгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу тарихий воқеа ўзаро серқирра шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишини қайд этди.
Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан яна бир бор табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ишончга асосланган алоқалар бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг фарамацевтика соҳасида бой тажрибасини инобатга олиб, ушбу йўналишда узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.