Мазкур жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Рахмон 9 март куни Амузанг ва Хошади станцияларидан илк поездлар ҳаракатига рухсат берувчи рамзий тугмани босди.
.jpg)
.jpg)
Мазкур жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди, дея хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати.
Ушбу йўл икки давлат манфаати учун хизмат қилади. Хусусан, Тожикистон Республикаси транзит юкларини ўтказишда энг муҳим йўлак ҳисобланади. Боиси, бу ердан Туркманистон ва Афғонистон давлатларига чиқиш имконияти янада кенгаяди. Шунингдек, йўловчи ташиш борасида ҳам янги йўналишларни жорий этишда бир қатор қулайликлар яратади.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл тизимини боғловчи йўл фақат Бекобод ва Қудуқли станциялари бўйлаб амалга оширилаётган эди.

Фирдавс БЕК