Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Бугун, 5 декабрь куни Афғонистон Президенти Тошкентдаги мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўл қўйгани ҳақида хабар бердик.
Сўнгра, Ашраф Ғани пойтахтдаги Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.
Бундан сўнг, Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Тошкентга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлди.
Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилади.
Ўзбекистон Республикаси Расмий веб-сайти хабарига кўра, музокаралар очиқ ва конструктив руҳда ўтмоқда.