...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташриф уюштириши кутилмоқда


09:34, 13.06.2017 Жамият
 6 049

Одатга кўра, Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташриф уюштириши кутилмоқда. Хабарларга кўра, ҳозирча ташриф санаси аниқ эмас, аммо Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада туманга келиши белгиланган.
 
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, туманда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳалар билан танишишдир. Одатга кўра, Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилади.
 
Президент туманга ташрифи давомида Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва режалаштирилган лойиҳаларнинг ҳисоботларини қабул қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар