...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вашингтон ва Мэриленд прокурорлари Дональд Трампни судга беришди


09:27, 13.06.2017 Олам
 2 788

АҚШ президенти раҳбарлик лавозимини эгаллагач, хорижий мамлакатлардан катта миқдорда пул олган бўлиши мумкин.

Вашингтон шаҳри ва Мэриленд штати Бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан даъво ишини очишди. Улар мамлакат раҳбарини Конституция қоидаларини бузганликда айблашган. Дональд Трамп мамлакат президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг ўз бизнесидаги фаолиятидан воз кечмаган. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар тарқатди.
 
Маълум қилинишича, даъво аризаси Мэриленд штати судига топширилган. Вашингтон ва Мэриленд Бош прокурорлари Карл Расин ва Брайан Фрошнинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг ўз бизнесидаги фаолияти, яъни кўчмас мулк савдосидаги иштироки АҚШ манфаати учун муаммо келтириб чиқариши мумкин. Бу эса демократик қоидаларга зиддир.
 
ОҚ уй расмий вакили Шон Спайсер Дональд Трампнинг ҳаракатлари Конституция қоидаларини бузмаслигини таъкидлаган. Аввалроқ, АҚШнинг яна бир нашрида прокурорларнинг Дональд Трампга нисбатан шубҳалари нашр этилганди. Унда келтирилишича, Дональд Трамп Конституциянинг коррупцияга қарши курашга бағишланган банд шартларини бузган. У мамлакат раҳбарлиги лавозимини эгаллагач, хорижий мамлакатлардан катта миқдорда пул олган бўлиши мумкинлиги айтилган.
 
Бош прокурорлар “Trump International Hotel” меҳмонхонасидаги фаолиятига “кўз тикишган”. Бу маскан ўтган йилда Оқ уй яқинида очилган эди.
 
Хабарларда келтирилишича, агар Федерал судья даъво аризасини қабул қилса, прокурорлар Дональд Трампдан солиқ декларациясини тақдим этишини талаб қилишмоқчи.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Вашингтон Мэриленд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!