...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди


09:30, 06.03.2017 Жамият
 2 459

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ашхободга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Айни ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. 

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 
Умида Якубова

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар