...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кенияда қурғоқчилик: Одамлар ҳаёти ва ҳайвонот дунёси хавф остида


12:57, 05.03.2017 Олам
 4 114

Агар Кенияга зудлик билан ёрдам берилмаса, ҳайвонларнинг ўлимидан ташқари, бу ерда яшовчи 2,5 миллион кишига очлик хавф солмоқда.

Шу кунларда БМТ Кенияда вужудга келаётган ҳолат юзасидан хавотирда эканини билдириб, бошқа мамлакатларни ёрдамга чорламоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Кения айни дамда оғир аҳволда. Мамлакатда кучли қурғоқчилик ҳолати ҳукм сурмоқда. Бу муаммо Кениядаги катта ҳудудда кузатилаётгани хавфни янада кучайтирмоқда.
 
Миллий боғ ҳамда қўриқхоналарларда сақланадиган ҳайвонларнинг аксарияти сув етишмовчилиги сабабли бирин-кетин нобуд бўлмоқда.
 
Кениянинг шимолий қисмидаги ҳолат бошқа ҳудудларникидан аянчлироқ. Экспертларнинг фикрига қараганда, агар Кенияга зудлик билан ёрдам берилмаса, ҳайвонларнинг ўлимидан ташқари, бу ерда яшовчи 2,5 миллион кишига очлик хавф солади. Айнан шу сабабли ҳам ўтган ойда Кенияда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.
 
Мутахассисларнинг изланишларига кўра, мамлакат 2016 йилдаги октябрь, нобярь ойларидаги ёғингарчиликнинг бўлмагани сабабли танг аҳволда қолган. Эндиги ёғингарчиликлар эса апрель ойидан олдин бўлмаслиги айтилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Кения Қурғоқчилик БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ABDULLO
17:24 18.03.2017

ҲАММАСИ УЧУН РАҲМАТ



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!