...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркманистондан Саудия Арабистонига жўнаб кетди


19:06, 20.05.2017 Жамият
 3 462

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига қилган амалий ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига қилган амалий ташрифи ўз ниҳоясига етди.
 
Шавкат Мирзиёев бугун, 20 май куни Турманистондан Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
 
Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.
 
Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига амалий ташрифи давомида Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов билан музокаралар ўтказди ва иккитомонлама қатор ҳужжатлар имзоланди
Сумбула

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар