...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди


09:30, 02.12.2016 Жамият
 2 993

Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернати ётоқхонасида рўй берган ёнғин сабаб 11 нафар ўсмир қизлар қурбон бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиа муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
29 ноябрь куни Адана шаҳридаги мактаб-интернатида кучли ёнғин юзага келиб, 12 киши қурбон бўлди. 10 дан зиёд киши жароҳат олди.
 
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди, яраланганларга эса тезроқ оёққа туришларини тилади.
 
Адана шаҳрида бўлиб ўтган бахтсиз воқеа тафсилотлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берган эдик. Қизлар таълим оладиган мактаб-интернат ётоқхонасининг 3 қаватли биноси бир зумда олов ичида қолиб, 11 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди.
 
Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр ҳисоблагичдаги қисқа туташув сабаб юзага келган.
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар