Йилдирим Туғрул Туркеш Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Президент меҳмонни қутлар экан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм, кимё ва фармацевтика соҳалари, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда, жумладан, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси доирасида юқори технологияли замонавий корхоналарни ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун Туркиянинг етакчи компаниялари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик, хусусан, замонавий сайёҳлик объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, биргаликда сайёҳлик маҳсулотларини таклиф этиш, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия компания ҳамда корхоналари иштирокида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва Инвестиция форуми натижалари, ўзаро шерикликнинг истиқболли йўналишлари ва қарийб 2 миллиард долларлик ҳамкорлик лойиҳалари белгилангани мамнуният билан қайд этилди.
Йилдирим Туғрул Туркеш Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.