Ўзбекистонда жазирама кунлар давом этади. Лекин баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +17... +22 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.