...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тошкент электр станциясига борди


16:38, 02.12.2017 Жамият
 3 425

Янги буғ-газ қурилмасининг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча равишда йилига 110 минг гегакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш мумкин.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номли “Тошкент” аэропорти ва Олмазор туманидаги Тиббиёт марказига ташриф буюрди ҳамда жойлардаги амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёв Тошкент иссиқлик электр станциясига ҳам борди.

Ташриф чоғида давлат раҳбари станциянинг янги буғ-газ қурилмаси ишга туширилди.

Давлат раҳбари корхонада 370 МВтли янги буғ-газ қурилмасининг рамзий старт тугмасини босди. Корхонанинг илк энергоблоки 1963 йилда фойдаланишга топширилган. 1971 йилга келиб уларнинг сони 12 тага етган. Станциянинг умумий белгиланган қуввати 1860 мегаваттни ташкил этади.

Янги буғ-газ қурилмасининг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча равишда йилига 2,6 миллиард киловатт соат электр, шунингдек, 110 минг гегакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

Замонавий қурилма 1 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш учун сарф қиладиган шартли ёқилғининг миқдори 223 г/киловатт соатни ташкил қилса, амалдаги энергия блокларда бу кўрсаткич салкам икки баравар кўп. Бунинг натижасида йилига 350,9 миллион кубометр табиий газ тежалади.

Ушбу ноёб лойиҳани амалга ошириш учун мамлакатимизда биринчи бор АҚШнинг “Женерал электрик” компаниясининг буғ-газ турбина ва генераторлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Бельгия, Италия, Россия каби давлатлардан замонавий ускуналар келтирилди.

Лойиҳани рўёбга чиқаришда маҳаллий корхоналар маҳсулотларидан ҳам кенг фойдаланилди. “Ўзкабель”, “Ўзэлектроаппарат”, “Чирчиқ трансформатор заводи” каби корхоналар шулар жумласидан. Бу эса катта миқдорда валютани тежаш ва жалб этилган инвестициялардан мақсадли фойдаланишга замин яратди.

Ушбу замонавий буғ-газ қурилмасини ишлатиш ва бошқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган.

Буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши билан кўплаб ёш мутахассислар бандлиги таъминланди. Улар хорижда ва Навоий иссиқлик электр станциясида малака оширган.

Хабарда айтилишича, Президент тежамкор технологиялардан фойдаланиш замон талаби экани, бу каби замонавий лойиҳаларни кўпроқ жорий этиш зарурлигини қайд этган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:370 МВтли Тошкент иссиқлик электр станцияси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар