Ўзбекистон, ўз навбатида, мазкур террорчилик ҳаракатни тергов қилишга ёрдам бериш учун бор куч ва воситалардан фойдаланишга тайёр эканлиги билдирилди.
Нью-Йоркда бегуноҳ кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати юзасидан таъзиямни қабул қилинг.
Бундай шавқатсиз жиноятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Биз экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай шакли ва намоёнини қоралаймиз.
Бу фожеа шундай ғайриинсоний муаммоларга қарши курашишда халқаро ҳамжамиятни бирлашиши заруратини яна бир бор тасдиқлайди.
Ўзбекистон, ўз навбатида, мазкур террорчилик ҳаракатни тергов қилишга ёрдам бериш учун бор куч ва воситалардан фойдаланишга шай.
Биз Америка қўшма штатлари халқига ҳамдардлик билдирамиз.
Ўз таъзия сўзларим ва яраланганларга тезкорлик билан тикланиш истакларимни етказишингизни сўрайман”, дейилади хабарда.