Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирган эди.
Шундан сўнг Президент Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга мазкур поликлиника бош шифокорини ишдан олишни, тиббий муассаса ҳудуди эса қисқа фурсатда тозаланиб, ободонлаштирилишини топширгани ҳақида хабар берилган эди.
Facebook’даги “Потребитель.уз” гуруҳида ушбу поликлиника бузилаётгани тасвирланган расмлар пайдо бўлди. Расмни жойлаган фойдаланувчи поликлиника яқинда капитал таъмирдан чиқарилганини қайд этган. Унинг бузилиш сабаби маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Яшнобод туманидаги 32-оилавий поликлиника 27 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган эди.