Ижтимоий тармоқлар орқали GM Uzbekistan номидан янги нархлар қайд этилган прайс-лист сурати тарқалиб кетди.
Аввалроқ нархлар ошиши ҳақида расмий маълумот берилмагани, мазкур масала бугун ҳал этилиши ва хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати акс этган янги прайс лист эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, нархларнинг оширилиши аввал пул тўлаб қўйганларга ҳам таъсир қиладими ёки йўқ, буниси ҳали аниқ эмас.
Ушбу хабардан кейин ижтимоий тармоқлар орқали GM Uzbekistan номидан янги нархлар қайд этилган прайс-лист сурати тарқалиб кетди. Лекин унда на корхонанинг муҳри, на бир масъул шахснинг имзоси бор.
Шунингдек, GM Uzbekistan АЖнинг ўзи ҳам ушбу хабарларни тасдиқламади.