...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада фоҳишалик билан шуғулланган икки ўзбекистонлик қўлга олинди


11:52, 01.06.2017 Олам
 7 957

Бу воқеага алоқадор бўлган 34 ёшли украиналик фуқаро ҳам ҳибсга олинган. У маъмур вазифасини бажарган.

Москва шаҳрининг Гурьянова кўчасида фоҳишабозлик билан шуғулланувчи қизлар қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар тарқатди. Маълумотларга қараганда, 20 ва 25 ёшли енгилтабиат қизлар ўзбекистонлик бўлишган.
 
Москва шаҳрининг шарқий округи ИИБ мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини хабар қилди. Полиция фоҳишалик билан шуғуллангани ва Россия Федерациясига кириш тартибини бузгани учун қизларга нисбатан маъмурий протокол тузди.
 
Эндиликда биринчи айблов бўйича қизлар 1,5-2 минг рубль миқдорда жарима тўлашлари, иккинчи айблов бўйича эса 5 минг рубль миқдорда жарима тўлаб, депортация қилиниши кутилмоқда.
 
Бу воқеага алоқадор бўлган 34 ёшли украиналик фуқаро ҳам ҳибсга олинган. У маъмур вазифасини бажарган, яъни мижозлар билан телефон орқали суҳбатлашган, улардан пул олган. Эндиликда у 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Москва Фоҳишабозлик ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!