...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол мухлислари терма жамоа ўйинларига бепул киришлари мумкин


11:41, 01.06.2017 Спорт
 3 341

Ўша куни ўзбек футбол мухлислари клубига янги аъзолар қабул қилинади.

3 июнь, шанба куни соат 16:00да Ўзбекистон футбол мухлислари клуби барчани Ўзбекистон футбол федерацияси анжуманлар залига таклиф этади.
 
Ўша куни ўзбек футбол мухлислари клубига янги аъзолар қабул қилинади, шунингдек, клуб фаолияти билан боғлиқ бир неча муҳим масалалар борасида суҳбат ўтказилади.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда Barcamania, Madridista, Juventus, Chelsea, Arsenal каби бир қатор Европа клубларининг расмий футбол мухлислари клуби фаолиятини бошлагани барчага маълум.
 
Ўзбекистон футбол мухлислари клуби эса ҳозирда фаолият олиб бораётган ПФЛ футбол мухлислари клублари, жумладан, юқорида номи тилга олинган расмий ва норасмий мухлислар клубларини бир қанот остида барча ёш тоифаларидаги Ўзбекистон терма жамоалари ўйинлари пайтида қўллаб-қувватлашга чорлайди.
 
Шунингдек, мухлислар клубига аъзо ҳар бир мухлисга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мухлислар клублари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка (махсус гувоҳнома) тақдим этишни жорий қилади.
 
Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоқлик учрашувларига кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.
 
Алоҳида қайд этиш керак, мухлислар клубига аъзолик бадал пули йўқ. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:ЎФФ Ўзбекистон Мухлислар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!