...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди


09:29, 13.07.2017 Жамият
 2 509

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Хабар берганимиздек, кеча, 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари аъзолари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
 
Йиғилишда эришилган ютуқлар қайд этилган ҳолда, ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракатнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилинди, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
 
Парламент аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари кўрсатилаётган алоҳида эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, йиғилишда ҳар томонлама чуқур асослаб берилган долзарб вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро ҳамжиҳатликда самарали иш олиб бориш ва белгиланган мақсадларга эришиш депутатлик корпусининг ғоят масъулиятли ва шарафли вазифаси эканини таъкидлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сиёсий партиялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар