...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди


10:28, 06.12.2016 Жамият
 2 115

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди. Бу хақда ЎзА хабар қилди.
 
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.
 
Рашид Алимов Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакатда демократик жараёнларни янада ривожлантириш борасида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
 
Ўзбекистон раҳбари ШҲТ кузатувчиларига очиқ, эркин ва демократик шароитларда ўтказилган сайлов кампанияси давомида амалга оширган самарали ишлари ва якуний хулосалари учун самимий миннатдорлик билдирди.
 
Томонлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Рашид Алимов Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар