МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида МДҲ кузатувчилар миссиясига раислик қилган
Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида самарали ишлагани, ушбу жараён ҳамда сайлов якунларини юқори баҳолагани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Сергей Лебедев Президент сайлови мониторингида иштирок этишга таклиф этилгани ва МДҲ кузатувчилар миссияси аъзолари учун барча қулай шароитлар яратилгани учун ташаккур билдирди.
Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикр алмашилди.