Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар қатнашган.
Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар иштирок этди.
Шавкат Мирзиёевни қутлагани йиғилганлар орасида таниқли санъаткорлар ҳам бор эди. Хусусан, 10 йилдан буён ТВ ва радиолардан узилиб қолган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.
Юлдуз Усмонова тадбирда бошқа ҳамкасблари, Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитовадан узоқроқ турди. Унинг икки тарафидаги жойда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева ҳамда Улуғбек Раҳматуллаев эгаллади.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ куйлашди.