...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яратган халқимизга ўзига мос раҳбар берди


19:19, 05.12.2016 Жамият
 5 819

4 декабрь куни ўтказилган сайловда Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз берганлар у орқали юртнинг тинчлиги, эртанги тараққиёти, истиқболига умид боғладилар.

Тарих ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирмайди. Кечани ҳам, бугунни ҳам... Ҳар бир халқ, миллатнинг мустақиллик, озодлик йўлидаги улкан жасорати, Ватан равнақи, юрт ободлиги йўлидаги саъй-ҳаракати албатта, тарихда қолади. Бунинг бир неча бор гувоҳи бўлганмиз.
 
Халқимиз озодлик ва ободлик, бунёдкорлик йўлида жуда катта масофани босиб ўтди. Ўзбек давлатчилигининг илдизи буюк Амир Темурга бориб тақалса, замонавий дунёда Мустақил Ўзбекистон номини унинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовсиз тилга олиб бўлмайди.
 
Ислом Каримов оғир шароитга тушиб, жар ёқасига келган, одамлари очликдан ўлаёзган, ишончсизлик, тинимсиз меҳнатдан ғурури оёқости бўлган халқнинг дардига дармон бўлди, мамлакатни ҳурриятга олиб чиқди. Республиканинг эртанги кунини мунаввар, келажагини буюк қилишга бел боғлади. Албатта, бу ҳаракатлар осон кечгани йўқ. Халқимиз ўз орзусига сабр-тоқат, юксак ирода, матонат билан етди.
 
Бугунги кунлар қадрини ўша 90-йиллардаги қийинчиликлар, миллатимизнинг қадри топталиб, тили, динидан айирилган, жанозага борганлар қамоққа ташланган, “миллатчи” тамғаси босилганлардан сўранг. У кунлар қолдирган доғ халқимиз хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолади, “пахта иши”, “ўзбеклар иши” сабаб панжара ортига ташланган бегуноҳлар додида, ота-онасидан етим қолган болалар фарёдида яшайди.
 
Айни шундай даврда Ўзбекисонни озодликка олиб чиққан қаҳрамон Ислом Абдуғаниевич Каримов бугун орамизда йўқ. Аммо, халқимиз Буюк сарбонимиз бошлаб берган йўлдан илдам қадамлар билан бормоқда. Боиси, унинг йўлини тутган, изидан борган  давомчиси ёнимизда. Бугун Яратганнинг ўзи Уни ҳаётимиздаги ўрнини мустаҳкамлади. Халқнинг ишончи ва иродаси ғолиб чиқди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.


 
4 декабрь куни ўтказилган сайловда Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз берганлар у орқали юртнинг тинчлиги, эртанги тараққиёти, истиқболига умид боғладилар. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қолдирган йўлни муносиб равишда давом эттиришига, озодлик ва ҳурликни, тинчлик ва фаровонликни кўз қорачиғидек асрашига, сарҳадларимизни мустаҳкам ҳимоя қилишига ишонч билдирдилар. Шавкат Мирзиёевга берилган овозлар шунчаки ҳамфикрлилик эмас, аксинча, камарбасталик ёрқин ифодаси ҳамдир. У “Истиқболни бирга қурамиз”, деб майдонга чиқди. Халқ эса ана шу истиқболни қуришни фақат раҳбарнинг гарданига ташлаб қўймоқчи эмас, унга куч, қанот бўлмоқда.

Доноларда бир гап бор: Яратган ҳар бир халққа ўзига мос раҳбар беради. Қўли очиқ, самимий, бағрикенг, тилидан шукр ва дуо тушмайдиган, оғир-вазмин халқимизга ўзига ўхшаган донишманд раҳбар берди. Юртнинг мустақиллигини асраш, дунёда номини янада кўтариш бир кишига боғлиқ эмас. Биз жипслашдик, халқ бўлдик! Буни ҳамма кўрди, сайловларимиз тенглик ва демократик руҳда, ҳавас қилгудек ўтди. Энди раҳбаримизга қанот бўлайлик. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганидек, Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Унинг истиқболини эса бирга қурамиз.
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар