...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Шовотдаги катта корхонани бориб кўрди


17:12, 29.11.2018 Жамият
 3 021

Лойиҳа қиймати 65 миллион доллар бўлган корхона фаолияти икки босқичда ташкил этилган.

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шовот туманидаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
 
Давлат раҳбарининг икки йил муқаддам Шовот туманида юқори технологик имкониятларга эга корхонани ташкил этиш ҳақидаги топшириғига биноан ўтган даврда илгари мавжуд бўлган корхона негизида илғор технологиялар билан жиҳозланган, мингдан ортиқ иш ўрнига эга корхона ишга туширилди.
 
Лойиҳа қиймати 65 миллион доллар бўлган корхона фаолияти икки босқичда ташкил этилган. 2017 йилда амалга оширилган дастлабки босқичда Италиянинг “Лонати” компаниясида ишлаб чиқарилган 528 та, жорий йилда яна 512 та пайпоқ тўқиш дастгоҳи харид қилинган. Ушбу дастгоҳлар Буюк Британиянинг “Maritex Industrial LLP” компанияси томонидан келтириб ўрнатилган.
 
Бугунги кунда корхонада турли ўлчамдаги аёллар, эркаклар ва болалар пайпоқлари ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 70 миллион жуфт, қиймати 30 миллион долларлик пайпоқ тайёрлаш қувватига эга қўшма корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ инновацион технологиялар асосида бошқарилади.
 
Ўтган йили корхонада 5,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилди. Жорий йилдан тўла қувват билан ишлай бошлаган корхонада октябрь ойи ҳолатига кўра 12,5 миллион жуфт пайпоқ тўқилди. 3,85 миллион долларлик маҳсулот АҚШ, Россия, Молдова, Украина каби қатор мамлакатларга экспорт қилинди.
 
Президент корхона қошида ташкил этилган логистика маркази, тўқув, қадоқлаш цехлари, лаборатория фаолияти билан танишган, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан қизиққан.
 
Мазкур корхона технологик имкониятларига кўра дунёда саноқли, Марказий Осиёда ягона фабрикадир. Корхонада айни кунда пайпоқ, сочиқ каби тўқимачилик маҳсулотларининг янги моделларини ўзлаштириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича иш олиб бормоқда.



“Иқтисодиётимизга қўрқмасдан инвестиция киритиш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича яратилган шароитлар туфайли бугун тадбиркордан қўрқув йўқолди. Корхона қураман, иш ўрни яратаман деган ишбилармонларга ҳеч қандай тўсиқ йўқ, бизнес учун барча кафолатлар яратилган. Бундан хорижий ҳамкорлар ҳам хабардор бўлиб, экспортга ҳисса қўшмоқда”, деган давлат раҳбари.
 
Шу ерда Хоразм вилоятида тўқимачилик саноатини ривожлантириш, “Dererlop Textile” МЧЖ томонидан “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида енгил саноат мажмуаси ташкил этиш, Шовот туманида аралаш ва пахта ип-калава ишлаб чиқариш бўйича янги йигирув фабрикаси қуриш, Урганч шаҳрида “Textile finanse Horezm” МЧЖ томонидан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Тошкент вилояти Паркент туманида Uztex Заркент санаторийсини барпо этиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.





Давлат раҳбари енгил саноат тармоғини жадал ривожлантириш, маҳсулот экспортини кенгайтириш, қўшимча даромад манбалари ва иш жойини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шовот тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар