...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги уйлар қурилишини бориб кўради


18:07, 10.07.2017 Жамият
 3 554

Президентнинг мазкур туманга уюштирадиган ташрифига тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Тошкент шаҳар Сергели туманида янги уйлар ва ерусти метросининг қурилиш ишлари қизғин давом этаётгани ҳақида хабар бериб, “Qalampir.uz” мухбири қурилиш майдонидан эксклюзив фоторепортаж тайёрлаган эди.
 
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июль куни Сергели туманида барпо этилаётган янги уйлар ва метро қурилишини кўриш учун ушбу туманга ташриф буюради.
 
Шавкат Мирзиёевнинг мазкур туманга уюштирадиган ташрифига тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Ушбу ташриф амалий бўлиб, Президент туманда кўп қаватли уйлар ва метро қурилиши жараёнининг қандай кетаётганини шахсан текширади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергели Тошкент метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар