...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди


23:35, 28.02.2017 Жамият
 2 417

Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимизнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.
 
Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Сергей Наришкин қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Президент Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.
 
Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар