...
МЕНЮ
ONLINE TV

Об-ҳаво: Баҳорнинг илк кунида ёғингарчиликка тайёр туринг


23:14, 28.02.2017 Бу қизиқ
 3 578

1 март куни Республикамизнинг барча вилоятларида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Эрта тонгдан юзингизга урилаётган шаббода, майин баҳор нафаси танангизга дармон, қишдан хориб чиққан жонингизга жо бўлиши тайин. 1 март! Ва ниҳоят баҳорга ҳам етиб келдик. Ундан умидларимиз катта, тилаганларимиз бисёр.
 
​Баҳорнинг илк кунида Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +9... +11, кечаси эса +4..​. +6 даража илиқ бўлади. Шарқдан секундига 12-17 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро, Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Кундузи +7... +12 даража иссиқ кузатилади. Кечаси ҳаво ҳарорати +2... +7 даража илиқ бўлади. Шу куни ёғингарчилик кузатилади. Шарқдан секундига 12-17 метр тезликда шамол эсади.​
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда деярли об-ҳавонинг совуши кузатилади. Ҳарорат кундузи +5... +10, кечаси -5... 0 даража совуқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик қайд этилмоқди. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +7... +12, кечаси +5... +10 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан секундига 12-17 метр тезликда эсади.​
 
Кўкламнинг илк тароватида бошлаган ишингиз бароридан келсин. Чоршанба муродбахшлигини сизга тилаб қоламиз.​
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!