...
МЕНЮ
ONLINE TV

Винсент Ван Гог каби сурат солишни инсоният 38 минг йил аввал билган экан


23:06, 28.02.2017 Бу қизиқ
 2 590

Олимлар гуруҳи Франциянинг жануби-ғарбий ҳудудларидаги 15 та қадамжони ўрганиб чиқиб, лол қолувчи ҳулосани билдирди.

Европалик олимлар гуруҳи, бундан 38 минг йил аввал қадимги одамлар томонидан чизилган қоятош суратларини таҳлил қилиб ажойиб натижани қўлга киритишди. Маълум бўлишича, XIX-XX асрда яшаб, ижод қилган неоимпрессионист оқими вакиллари чизган суратлар палеолит даври одамлариники билан ўхшаш. Бу ҳақда тадқиқот ҳисоботи ҳам чоп этилди.
 
Франциянинг жануби-ғарбий ҳудудларида жойлаш 15 та қадамжоларни ўрганиб чиққан олимлар, қадимги инсонлар ҳам тасвирлашда майда ва алоҳида тартибли нуқталардан фойдаланганига амин бўлди. Масофадан туриб томоша қилган одам, яхлит манзара акс этган сурат дунёсига ғарқ бўлиши мумкин.
 
Бу тамойил ҳозиргача Винсент Ван Гог томонидан кенг қўлланилган деб билар эдик. Ўтмиш халқи эса 38 минг йил аввал бундай суратларни чиза бошлаган экан. Ажабо, тарих яна қанча сирларни яшириб турибди?
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Винсент Ван Гог Қадимги одамлар неоимпрессионист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!