...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Петров – хоккей афсонаси вафот этди


22:56, 28.02.2017 Спорт
 2 353

Икки карра олимпиада олин медали соҳиби, афсонавий спортчи Петров вафот этди.

Бугун, 28 февраль куни афсонавий хоккей устаси Владимир Петров 70 ёшида вафот этди. Москва шаҳрида истиқомат қилиб келаётган собиқ спортчи фаолияти давомида икки карра Олимпиада олтин медалини қўлга киритган эди. Ундан ташқари, Владимир 9 марта жаҳон, 11 марта СССР чемпиони бўлган ҳақиқий хоккей намунасидаги спортчи эди.
 
Петровнинг дўсти Борис Михайловнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда у танасида аниқланган ўсимтадан азият чеккан. Профессионал фаолиятини 1983 йил якунлаган Владимир Петров шу пайтгача Россиянинг бир қатор етакчи хоккей жамоаларида турли лавозимларни эгаллаб келган.
 
Собиқ СССР терма жамоасида марказий ҳужумчи вазифасини бажариб келган Петров 1973 йилдаги Жаҳон чемпионатида рақибларга 18 та гол киритиб, чемпионатнинг энг ҳужумкор ўйинчисига айланган. Уни сўнгги манзилга кузатиш маросими 4 март куни бўлиши кутилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Владимир Петров Борис Михайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!