...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон руслардан воз кечса, Путин ҳам ҳарбий базани олиб чиқиб кетишга тайёр


17:52, 28.02.2017 Олам
 5 539

Владимир Путин Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасини олиб чиқиб кетишга тайёр эканлигини билдирди.

Президент Владимир Путин ҳар қачон расмий Бишкек хоҳиши билан Қирғизистондаги Россия Федерациясининг ҳарбий базасини тугатишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашувда бўлган Путин суҳбат орасида билдириб ўтган.
 
“RT” манбасига кўра, “Қачонки Қирғизистон, бизнинг мудофаа қўшинларимиз мустаҳкамланди, бундан ортиқ ҳарбий базага эҳтиёжимиз йўқ деса, биз ўша куннинг ўзида чиқиб кетишга тайёрмиз”, дейди Россия етакчиси.
 
Шунга қарамай, Россия президенти ҳарбий таркибларни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмаганини таъкидлади.
 
Бундан аввал, Путин Қозоғистонлик ҳамкасби Назарбоев билан Олма-Отадаги қишки тоғ-чанғи ҳудудлардан бирида дам олгани ҳақида хабар берган эдик. Путин Россия ва Марказий Осиё давлатларининг дипломатик алоқаларига 25 йил тўлиши муносабати билан юқоридаги давлатларга расмий ташрифини амалга оширмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Россия Владимир Путин Қирғизистон Ҳарбий база 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!