...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроилда яҳудийни араб деб ўлдирмоқчи бўлган бошқа яҳудий қамалди


13:15, 28.02.2017 Олам
 3 155

Яҳудийга араб деган гумон билан, тан жароҳати етказган миллатдоши 11 йилга қамалди.

Кеча, 27 февраль куни Исроилнинг Ҳаифа округ суди Кирёт шаҳрида яшовчи Шломо Хаим Пинтони 11 йил қамоқ жазосига маҳкум қилди.
 
Гап шундаки, 2015 йил 1 ноябрь куни Исроилдаги Кирёт шаҳрида истиқомат қилувчи Шломо Хаим Пинто “SuperSol” савдо марказига бостириб кирганча, мижозлардан бирига тажовуз қилган. Суд мажлисида Ҳаифа округ судьяси Тамар Наот-Перри ундан нега бу ишни қилганини сўраганда, жиноятчи шундай жавоб берди:
 
“Мен худо буюрган вазифани бажаряпман, шундай бир ички куч қўллаб турди. Ури Разканни араб миллатига мансуб, деб ўйлаб уни ўлдирмоқчи эдим”.
 
Айбланувчи Пинто бу ишларини қилишига сабаб арабларни ёқтирмаслиги ва улар билан бир ҳудудда яшашга чидай олмаганини яшириб ўтирмаган.
 
Маълумот учун, ўтган ой, январда қуролсиз ерда ётган фаластинлик арабни отиб ташлагани учун Эльора Азарии 18 ой қамоқ жазосини ўташга маҳкум қилинган эди. Гарчи Ури Разкан вафот этмай, оғир тан жароҳат олган бўлса ҳам, Пинто қатъий жазо билан “сийланди”.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Араб Фаластинлик Яҳудий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!