1945 йил 6 ва 9 август кунлари бу мудҳиш ҳодиса юз берди. Тарихда икки оғиз сўз бутун ҳаракатлар режасини барбод қилгани бор гап.
1945 йили 26 июлда Япониянинг таслим бўлиши ва урушдан воз кечиш ультиматумини қўйган Потсдам конференцияси иш бошлади. Орадан икки кун ўтиб, 28 июль куни Бош вазир Кантаро Судзукининг иттифоқчилар қарорига муносабати эълон қилинди. “Асаҳи Шимбун” газетасининг эрталаб тарқатган сонида қуйидаги гаплар келтирилган:
“Мазкур декларация олдингисидан деярли фарқ қилмайди. Япония ҳукумати бу қарорда ҳеч қандай хавфни кўрмаяпти. Биз шунчаки мокусатсу суру қилган ҳолда, урушни якунига етказишни хоҳлаймиз”, деб иқтибос олинади Судзуки сўзларидан.
Гап айнан нима ҳақида кетаётгани “Мокусатсу” сўзи остида яширинган. Маълум бўлишича, бу сўз япон тилидаги тинчлик ва ўлдириш канжиларидан ясалар экан. Ҳасегава Саижи таржима қилган хабарда, “биз буни инкор қиламиз, урушни сўнггича давом эттиришни хоҳлаймиз” кўринишида намоён бўлди. Ғарб матбуоти эса омма фикрини шу биргина сўз орқали шакллантира олди.
Аслида, “биз жимликни афзал биламиз, урушни эса якунига етказиши хоҳлаймиз” маъносида Бош вазир фикри, кейинроқ атом бомбасининг Японияга ташланишига сабабчи бўлди. 1945 йил 6 ва 9 август кунлари бу мудҳиш ҳодиса юз берди. Тарихда икки оғиз сўз бутун ҳаракатлар режасини барбод қилгани бор гап. Балки кимдир бу хабарни таг маъносини яхшилаб англаганда, ҳозир барчаси бошқача бўлармиди.