...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайвонот боғидаги ягона бегемот безорилар томонидан ўлдириб кетилди


12:26, 28.02.2017 Олам
 5 168

Ҳайвонот боғидаги бегемот сақланадиган катакка яширинча кирган безорилар жониворни ваҳшийларча калтаклашган.

Кеча, 27 февраль куни Сальвадор шаҳридаги ҳайвонот боғида мудҳиш ходиса юз берди. 16 ёшли Густавито лақабли бегемот ҳайвонот боғига яширинча кирган безориларнинг айби туфайли жон берди.
 
Гап шундаки, ҳайвонот боғи бегемотнинг ўтган ҳафтада безорилар томонидан калтакланганидан сўнг ёпиб қўйилганди.
 
Ҳайвонот боғидаги бегемот сақланадиган катакка ҳеч кимга билдирмай кирган номаълум шахслар бегемотни тош билан уришган, темир билан калтаклашган. Ветеринарлар даволаш муолажаларини амалга оширганларига қарамай, кеча Густавито нобуд бўлди. Ҳозирча шахси аниқланмаган фуқароларнинг бегемотга нима сабабдан зарар етказганликлари номаълум.
 
Айни дамда полиция ушбу ваҳшийлик юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳайвонот боғида куннинг кечки қисмида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
 
Ҳайвонот олами ҳимоячилари ҳамда Густавитони яхши кўрадиган аҳоли вакиллари томонидан ижтимоий тармоқда #PerdonanosGustavito — “Кечир, Густавито” хэштеги амалга билан изоҳлар жойланмоқда. Шу билан бирга аҳоли орасида  ҳайвонот боғини ёпиш учун аризаномалар ҳам тўпланмоқда. Парламентда эса ҳайвонлар билан ваҳшийларча муносабатда бўлганларга 6 йиллик қамоқ жазосини қўллаш бўйича қарор ҳужжати имзоланди.
 
Маълумот учун, ушбу бегемот айни ҳайвонот боғида эмас, балки бутун шаҳардаги ягона бегемот эди.
Умида Якубова

Теглар:Сальвадор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!