...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ЯИМ таркибида меҳнат ҳақи улуши 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб турилади


12:14, 28.02.2017 Жамият
 5 063

Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари фeдерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув имзоланди.

Кеча, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари фeдерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди.
 
Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш даражасини кўтариш масалаларида илк бор ЯИМ таркибида меҳнат ҳақи улушини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туриш, энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш бўйича уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш хусусида келишиб олинди.
 
Таъкидлаш лозимки, Бош келишув меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати ҳисобланади. У доиравий тусга эга бўлиб Ҳукумат, Касаба уюшмалари федерацияси ва иш берувчилар ташкилотлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб беради. Келишув меъёрларининг катта қисми тармоқ ва ҳудудий келишувлар, шунингдек, жамоа шартномалари орқали амалга оширилиши лозим.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Савдо-саноат палатаси Касаба уюшмалари фeдерацияси Иш ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар