...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оскар-2017” совриндорлари шарафига бағишланган кечада Лола Каримова ҳам иштирок этди


11:58, 28.02.2017 Кино
 12 346

Лос-Анжелесда “Vanity Fair” журнали томонидан “Оскар-2017” совриндорлари шарафига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Аввалроқ, 27 февраль куни “Оскар” кино мукофотини топшириш маросими бўлиб  ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кечанинг ўзида Лос-Анжелесда “Vanity Fair” журнали томонидан “Оскар-2017” совриндорлари шарафига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ҳам турмуш ўртоғи Тимур Тилляев билан иштирок этди.
 
“Vanity Fair Oscar Party” тадбири Калифорния штатининг Беверли-Хиллз шаҳрида жойлашган Уоллис Анненберг саҳна санъатлари марказида бўлиб ўтди. 
 
Унда Лола Каримова “Tom Ford” брендининг металл рангидаги оқшом либосида намоён бўлди.
 
Маълумот учун, 89-“Оскар” мукофотининг тақдимот маросими муҳташам “Долби” театрида ўтказилганди.
Умида Якубова

Теглар:Калифорния Оскар-2017 Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!