Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ўзи мавжуд қоидаларни бузса, қандай йўл тутиш керак?
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-моддаси 1-қисмига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида ёки 74887сўм жарима ундирилишига сабаб бўлади. Қолаверса, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарима миқдори бўйича батафсил маълумотлар мавжуд.
Аммо, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ўзи бу қоидани бузса, қандай йўл тутиш керак? Боз устига, суратдаги машина ташкилот ёки идорага тегишли бўлмай, шахсий мулк эканлигини автоулов давлат рақамидан билиб олиш қийин эмас.
Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, у кўплаб интернет фойдаланувчиларининг муҳокамаларига, эътирозига сабаб бўлмоқда. Кўпчилик жамиятда жиноятчилик ва қоидабузарликнинг олдини олиш, аввало, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу қоидаларга қанчалик амал қилиши билан ўлчанади, деган фикрда.
Автомобиль қолдирилган йўл пиёдалар ўтиш йўлаги бўлиши билан бирга, ундан фавқулодда ҳолатларда ҳам фойдаланилади. Бу ҳудудда бирор фавқулодда ҳолат бўлса, машина эгасини излашган камида 5-10 дақиқа вақт кетиши турган гап. Хулоса ўзингиздан.