Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат раҳбарининг банклардаги ҳисоб рақамида бир миллион етти юз минг АҚШ доллари бўлганини аниқлади.
“Бу мамлакат президентининг обрўсини туширадиган жиддий айблов. Қонунга асосан, ушбу ҳолат Бош прокуратура томонидан эътиборсиз қолдирилмайди”, деб хабар беради Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Текширувлар натижасига кўра, 2007 йил “Демир Киргиз Интернешнл Банк” ЯЖ ва “Толубай” ЯЖТБда Алмазбек ва оиласининг номига очилган ҳисоб варақлари топилиб, ундаги 1,700,000 АҚШ доллари аниқланди. Бу эса унинг президентлик лавозимига тайинлангунича бўлган ҳолат ҳисобланади. Бундан ташқари, манбада Омурбек Текебаев президентнинг Кипр оффшорларидан биридаги яширинча пулини назарда тутгани ҳақида сўз боради:
“Агар Текебаев айбловларга мос келувчи бирон далил келтирганда, биз буни, албатта, ўрганиб чиққан бўлар эдик. Бундай англашмовчилик пайтида у ёлғон маълумот тарқатишда айбланмас эди”.
Тафсилот сўнггида Омурбек ҳеч қандай исботни тақдим этмагани маълум қилинади.