Учрашув ОАВ иштирокисиз ўтказилган.
27 февраль куни Туркия Республикаси Президенти айни дамда Истанбулда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон дедегациясини қабул қилди. Бу ҳақда “TimeTurk” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ОАВлар иштирокисиз бўлиб ўтган учрашув Истанбулдаги “Бейлербейи” саройида ўтказилган ва тахминан 1 соатга яқин давом этган.
Тадбирда Туркия Бош вазири ўринбосари Тугрул Тюркеш, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда Миллий мудофаа вазири Фикри Ишиклар иштирок этган.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосалари Рустам Азимов Ўзбекистон-Туркия бизнес форумида ҳам иштирок этган.

Умида Якубова