...
МЕНЮ
ONLINE TV

28 февраль куни учун об-ҳаво маълумотлари: қишнинг сўнги куни қандай бўлади?


01:07, 28.02.2017 Бу қизиқ
 4 202

Халқимиз азалдан қишнинг бир куни ҳам қиш дея, таъкидлайди.

Қишнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади.
 
​Демак, 28 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +14... +16, кечаси эса +3.. +5 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Кундузи +7... +12 даража иссиқ кузатилади. Кечаси ҳаво ҳарорати +2... +7 даража илиқ бўлади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ҳарорати кундузи +11... +16, кечаси эса 0... +5  бўлиши айтилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда деярли об-ҳавонинг совуши  кузатилади. Ҳарорат кундузи +3... +8 кечаси, -5... 0 даража совуқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мўтътадил иқлим қайд этилади. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +5... +10 бўлиши кутилмоқда.
 
Ҳар қандай об-ҳавода ҳам бошлаган ишингиз бароридан келсин. Сешанба кунини хуш кайфият билан бошласангиз, албатта, ундаги самарадорликни ўзингизга оғдириб оласиз.

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!