...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Рамазон ойида теракт содир этаётганларни қоралади


17:22, 24.06.2017 Жамият
 3 667

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади.

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
“Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган мудҳиш террорчилик ҳуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабарни бизни қаттиқ қайғуга солди. Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди”, дейилади мактубда.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу мусибатли дамларда биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Покистоннинг бир нечта ҳудудларида кучли портлашлар содир бўлиб, натижада ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайн Ўзбекистон Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар